«Уч чинор»даги ўзгаришлар улкан мақсадларга сафарбар этмоқда (фоторепортаж)

Фото: Mahalladosh
Фото: Mahalladosh

Ҳар бир ота-она фарзандининг яхши яшашини ният қилади. Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги «Уч чинор» маҳалласида яшовчи ота-оналар ҳам ана шу мақсадда фарзандларини 10 километр узоқликдаги «Мингчинор» йиғинида жойлашган мактабгача таълим муассасасига олиб боришарди. Ёзнинг саратонию қишнинг қор-қировли кунларида кичкинтойларни шунча узоқликдаги болалар боғчасига олиб боришнинг ўзи бўладими?

Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури ижроси доирасида Республика ишчи гуруҳи томонидан Қуйи Чирчиқ тумани ёшларининг ҳам яшаш шароитлари, хоҳиш-истак­лари, муаммолари ўрганиб чиқилиб, шу асосда ҳудудда қатор лойиҳалар ҳаётга тат­биқ этилди. Жумладан, уч минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган «Уч чинор»да ҳам кенг кўламли бун­ёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари қанот ёзди.

Қисқа муддат ичида бу ерда тикувчилик ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини ўз ичига олган «Yoshlar mehnat guzari», 60 ўринли мактабгача таълим муассасаси, «Баркамол авлод» болалар ижодиёти маркази, новвойхона, дорихона, ошхона, гўзаллик салони ва сартарошхонадан иборат савдо мажмуаси иш бошлади. 

Носир ҲАЙДАРОВ фоторепортажи.

 

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш