Сайёр тарғиботлар жиноятчиликни камайишига туртки бўлмоқда

Фото: Яндекс
Фото: Яндекс

Бугун мамлакатимизда барча соҳалар қатори суд-ҳуқуқ тизимида ҳам  қатор ислоҳотлар амалга ошди. Бу ислоҳотларнинг самарасини жорий йилнинг  9 ойлик умумлаштирилган ҳисоботида ҳам кўриш мумкин. Масалан, 2018 йилнинг 9 ойида Тошкент шаҳри ҳудудида аёллар томонидан 484 та жиноятлар содир қилинган. Таққослайдиган бўлсак бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 981 тани ташкил этган. Кўринадики, жиноятлар ўтган йилга нисбатан 49,3 фоизга камайган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри ва туман судлари томонидан 2018 йилнинг 9 ойида 849 нафар аёлга нисбатан 767 та жиноят ишлари кўрилган. Аёллар томонидан содир этилган жиноятларнинг сабаблари ўрганилганда, 91 таси моддий қийинчилик туфайли, 7 нафари алькогол ёки психотроп моддалар таъсирида, 9 таси мушкул аҳволда, 371 таси ғараз ёки паст ниятларда, 371 таси бошқа сабабларга кўра содир этганлиги аниқланди.

Аёллар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар, маҳаллалардаги сайёр тарғиботлар ўтган йилгига нисбатан жиноятчиликнинг камайишига туртки берди.

Фарруҳ ТЎРАХЎЖАЕВ,

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди судьяси

 

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш