36 нафар маҳалла фаоллари “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди

Фото: mahalladosh.uz
Фото: mahalladosh.uz

Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан байрам шодиёнаси бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида ҳудудда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол, ташаббускор фуқароларга “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

— Бундай юксак эътибор ва рағбат кишига қанот бахш этади, катта мақсадлар сари етаклайди, — дейди Риштон туманидаги “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони сохиби Адхамжон Собиров. — Маҳалламизда “ Обод қишлоқ”  дастури асосида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан олиб борилди. Айни кунга қадар ўндан ортиқ маиший ва хизмат кўрсатиш тармоқлари ишга туширилди. Пана-пастқам уйлар ўрнини замонавий бино ва иншоотлар эгаллади, аҳоли турмуш фаровонлиги юксалди. Маҳалламиздаги ҳар бир оила ҳунарманд, ишбилармон. Шу кунга қадар 33 та хонадонда иссиқхона ташкил этилди, 13 та чорвачилик, 10 тасида паррандачилик тармоқлари фаолият юритмоқда.

Бугунги юксак эътироф масъулият билан ишлаш, янги ташаббусларга даъват этди.

Тантанали тадбирда 36 нафар маҳалла фаоллари “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди.

 

Расул КАМОЛ

Mahalla

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш