“Дельфин шоу”нинг дельфинлари Тошкентга етиб келди

Фото: Маданият вазирлиги
Фото: Маданият вазирлиги

Ўзбекистонда илк бора уюштирилаётган “Дельфинлар шоу”сига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмат хабар берди.

Шоуни ўтказиш учун 3 та дельфин, 2 та денгиз мушуги ва бир дона денгиз арслони келтирилган. Барчасининг жами вазни 2 315 килограммни ташкил этади.

Ушбу сув ҳайвонлари қизил китобга киритилган. Уларни боқиш учун барча маҳсулотлар ҳам денгиздан келтирилган бўлиб, дельфинлар яшаши учун сувнинг ҳарорати ҳам алоҳида назоратга олинган.

“Дельфин-шоу” 10 декабрь куни бошланади”, дейди Ўзбекистондаги дельфин-шоу раҳбари Абдулазиз Ҳусанов.

 

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш