Эътироф, эътибор ва рағбат

Фото: Mahalladosh
Фото: Mahalladosh

Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахт маҳаллаларида фаолият юритаётган бир гуруҳ фаолларни «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Халқимиз қадимдан маҳаллани ар­доқлаб келган. миллий қадриятлар, эзгу амаллар маскани сифатида фар­занд тарбияси, меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик, эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, тўй-то­моша, ҳашару маъракаларни кўпчилик билан бамаслаҳат ўтказиш, яхши-ёмон кунда бирга бўлиш каби эзгу фазилат­лар айни муҳитда шаклланган. 

Айни пайтда йиғинлар­нинг фаолият сама­радорлигини оши­риш, маҳалла инсти­тутини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айланти­риш, фуқаролар йиғинлари­нинг моддий-техник базаси­ни мустаҳкамлаш ҳамда дав­лат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари би­лан ўзаро ҳамкорлигини яна­да ривожлантириш ишлари кенг кўламда амалга ошири­лаётир.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги­да Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинга­нининг 26 йиллиги арафасида бир гуруҳ фаолларга «Маҳал­ла ифтихори» кўкрак нишони­ни тантанали топшириш маро­сими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 июлдаги «Маҳал­ла ифтихори» кўкрак нишони­ни таъсис этиш тўғрисида»ги қарори фидойи, маҳалла-кўй, эл-юрт ташвишида тунларни тонгга улаб ишлаган юртдошларимиз меҳнатига муносиб рағбат бўлди.

Илк бор берилаётган ушбу нишонга жорий йилда пойтахт маҳаллаларида фаолият юри­таётган 36 нафар ташаббускор фуқаро ҳамда жамоатчилик тузилмалари вакиллари муно­сиб кўрилди.

— Камтарона меҳнати­мизни юксак баҳолаб, ушбу мукофотга муносиб кўриш­ганидан беҳад мамнунман, — дейди Олмазор тумани­даги «Гузарбоши» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тур­сунхўжа Эргашев. — Бош қо­мусимиз байрами арафаси­да тақдирланганимиз бизга алоҳида масъулият юклайди. Барчамиз маҳаллада яшай­миз. Шу боис оилалар тинч­лиги, аҳоли турмуш фаровон­лигига бирдек ҳисса қўшиши­миз лозим.

Илк маротаба берилаётган «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонини Тошкент шаҳар ҳо­кими вазифасини бажарув­чи, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фао­лиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенга­ши раиси Жаҳонгир Ортиқхў­жаев тантанали равишда топ­ширди

«1-Беш бола» маҳалласига кириб борганимизда ҳашар­нинг устидан чиқдик. Фарғо­нача аския, пайровлар авжи­да. Ҳудуддаги «Сирпуш ота» қа­бристонини ободонлаштириш­дек хайрли ишда катта-кичик ҳамжиҳат меҳнат қилмоқда.

Шу кунга қадар йўл ва йўлаклар, сув ўзанлари тар­тибга келтирилиб, узунлиги 700 метрли девор қурилиши поёнига етмоқда. Эл ҳашари­да маҳалла раиси ҳам фаол иштирок этиб, кўпга бош бўла­ётгани ҳашарчилар кафияти­ни кўтариб, янги ташаббуслар сари ундаётир.

Дарҳақиқат, уч минг на­фарга яқин аҳоли умргу­заронлик қилаётган кўҳна маҳаллада кейинги йиллар­да аҳоли турмуш фаровон­лигини ошириш, ободлик, бунёдкорлик йўлида кенг кўламли ишлар қилинди. Ху­сусан, маҳалла фуқаролар йиғинининг эски биноси ўр­нида қад ростлаган замона­вий гузар маҳалла кўрки­га кўрк бағишлади. Бу ерда фуқаролар йиғинлари ходим­лари, «Маҳалла посбони» жа­моатчилик тузилмаси, про­филактика инспектори учун алоҳида иш хоналари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш тармоқлари қурилгани аҳоли узоғини яқин, оғирини енгил қилди. Бундан ташқари, Дўст­лик ва 1-Беш бола кўчалари­га 1,5 километр тоза ичим­лик суви тармоқлари тортил­ди, ҳудуд ва аҳоли учун оқова сув тармоғини яхшилаш мақ­садида 3 километрдан ортиқ ариқлар қазилди. Натижада маҳалладаги 80 дан ортиқ хў­жаликда томорқа экинлари­нинг сув таъминоти тубдан яхшиланди. Йўл ва йўлаклар­га чироқлар ўрнатилди.

Раис ташаббуси билан 23 та хонадонда иссиқхона ташкил этилди, паррандачилик, чорва­чилик, тикувчилик йўналишла­рида мустақил иш бошламоқчи бўлган тадбиркор ва ишбилар­монларга 100 миллион сўмдан ортиқ имтиёзли банк сармоя­лари олишга кўмаклашилди. Натижада маҳалладаги эллик нафардан зиёд йигит-қиз иш билан таъминланди. Ҳудудда ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, оилавий ажрашишлар куза­тилмади.

«1-Беш бола» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳо­диржон Усмоновнинг камтаро­на меҳнатлари давлатимиз то­монидан муносиб баҳоланиб, «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Сирасини айтганда, маҳал­лада бошланган хайрли ишлар, янги ташаббуслар аҳо­ли фаровонлиги, ҳудудлар та­раққиётининг муҳим омили бўлмоқда.

Расул КАМОЛ

«Mahalla»

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш