Самарқандда “Ёшлар маркази” очилди

Фото: Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши
Фото: Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши

Самарқандлик ёшлар учун 2019 йил совғалар билан бошланди. Янги “Ёшлар маркази” биноси фойдаланишга топширилди.

Бинонинг реконструкция ишларига 7.4 млрд сўм, жиҳозлаш учун эса 1.5 млрд сўм маблағ ажратилди. Марказда вилоят ёшлари учун барча қулай шароитлар яратилган. Шунингдек,  526 ўринли шинам ва ёруғ концерт зали,  125 ўринли форумлар зали,  50 ўринли семинар ва конференсия зали, ахборот-ресурс маркази, “Китоб олами” бренди остида китоб савдо дўкони ҳамда 19 та тўгараклар ишлаб турибди. Мазкур марказ бир вақтнинг ўзида 1500 нафар ёшларни қамраб олиш имкониятига эга.

“Ёшлар маркази”нинг очилиш маросими доирасида “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: бугун ва эртага” мавзуидаги матбуот анжумани, “Мен ҳарбий бўламан” номли рассомлар кўргазмали танлови ҳамда марказ концерт залида “Ёшлар янги йил карнавали” бўлиб ўтди. Дастур сўнгида ёшлар иттифоқи ва Сардорлар мактаби фаолиятидаги самарали меҳнати учун бир гуруҳ ёшлар тақдирланди.

 

Изоҳ 2

Изоҳ қолдириш