Арзон уй-жойлар сотиб олишга ихтисослашган “Пойтахт банк” фаолият бошлади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳрида арзон уй-жойлар сотиб олиш ва қуришга кредит ажратишга ихтисослашган “Пойтахт банк” ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Банк тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан молиялаштирилган. Банкнинг афзалликларидан бири, интерактив хизматларнинг йўлга қўйилганлиги. Унга кўра, мижоз банкка келмасдан масофадан туриб ҳисоб рақами очиши ва бошқа хизматларни амалга ошириши мумкин.

Шунингдек, хизмат кўрсатувчи банкоматлар ҳафтанинг ҳар куни 24 соат давомида фаолият олиб боради ҳамда банк тарифлари бўйича ҳам мижозларга кўплаб қулайликлар мавжуд. Эндиликда банкнинг бош офисида 130 га яқин ходимлар мижозларга хизмат кўрсатади.

Янги банк Тошкентда кўп қаватли уйларни қуриш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи ихтисослашган пудратчи ташкилотларга кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш, муҳандислик инфратузилмалари сифатини яхшилашни кўзда тутувчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни молиялаштириб, инвестицион фаолиятни олиб боради.

 

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш