Давлат ерни олиб қўйса, зарарни ким қоплайди?

— 20 йилдан буён истиқомат қилаётган ер участкам дав­лат эҳтиёжлари учун олиб қўйилар экан. Бу ўринда уларнинг талаби қанчалик тўғри? Агар шундай бўлса, менга зарарни ким қоплаб беради?

Икром ҲАМРОЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геоде­зия, картография ва давлат кадаст­ри давлат қўмита­си бўлим бошлиғи:

— Президентимизнинг 2018 йил 1 августдаги «Ўзбекистон Респуб­ликасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, ерни олиб қўйишга сабаб бўлади­ган ҳолатларнинг аниқ рўйхати тас­диқланди. Шу маънода, сизнинг ер участкангиз ўша ҳолатлардан бири­га тўғри келган бўлиши мумкин.

Фармон асосида бузилаёт­ган кўчмас мулк мулкдорларига компенсация тўлаш тартиби ҳам ўзгарди. Илгари бу давлат ва ху­сусий манбалардан амалга оши­риларди. Энди давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкала­рининг олиб қўйилиши муноса­бати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирил­ган жамғармалар ташкил этилди. Эндиликда ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган тақдирда, мазкур жам­ғармалар ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарар тўлиқ қоплаб берилади.

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш