«Қўйлиқ» бозори қачон тартибли бўлади?

Фото: Mahalladosh
Фото: Mahalladosh

Пойтахтимизнинг «Қўйлиқ деҳқон бозори» ҳамда «Қўйлиқ-1» массиви бекати ўртасидаги бир-бирига ўтиш йўлакларида маҳсулотлар ёйиб ташланган. Бу ерда сотувчи ва хари­дорлар учун ҳеч қандай шароит йўқ..

Сотувчилар ва ўз маҳсулотини олиб чиққан деҳқонлар йўлакларни ўзбошимчалик билан савдо нуқтасига айлантириб, йўловчилар ҳа­ракатланишига ноқулайлик туғдирмоқда. Бу ердаги санитария ҳолати ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Сотувчиларнинг айтишича, улар­нинг бозор ҳудудида савдо қилиши учун зарур шароит яратилмаган. Бозор ва савдо комплек­сининг даромади ошиши, янада ривожланиши учун кенг имкониятлар яратилган бир пайтда бу борадаги ишларга эътиборсизлик билан қа­ралаётганини қандай изоҳлаш мумкин.

Ўйлаймизки, мутасадди ташкилот масъул­лари бу вазиятга ойдинлик киритиб, ижобий ечим топишади.

Ғулом ХИДИРОВ «Mahalla»

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш