«Ерни фақат аукцион орқали сотиб оламанми?»

— Ҳовлимизга туташ ҳудуддаги бўш ерда ўғлим учун уй-жой қурмоқчи эдим. Шу мақсадда ерни ўз номимга расмийлаштириш учун туман ҳокимлигига мурожаат қилганимда, ерни фақат аукцион орқали сотиб олишим мумкинлигини айтишди. Айтинг-чи, уларнинг бу талаби қанчалик тўғри? Ер аукционсиз кимларга ажратилади? 

Носиржон ҲАКИМОВ.

Фарғона вилояти.

Икром ҲАМРОЕВ,

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бўлим бошлиғи: 

— Қонунчиликка мувофиқ, фуқароларга уй-жой қуриш учун ер участкалари аукцион орқали амалга оширилади. Бунда сиз битта ер участкасини бир йилда бир марта сотиб олиш ҳуқуқига эгасиз. 

Ҳукумат томонидан тасдиқланган тегишли Низомга кўра, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига ҳамда давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман ҳокимликларига ўтказаётган фуқароларга ер участкалари аукционсиз ажратилади. Бунинг учун туман (шаҳар) ҳокимлигига ариза бериш керак. Мурожаат махсус комиссия томонидан ўн кун ичида кўриб чиқилади.

Комиссия ижобий хулоса чиқарса, ҳоким ер участкаси бериш ҳақида бир кунда қарор қабул қилади ҳамда уч кунда ер участкаси чегаралари ўлчаб берилади. Агар фуқаронинг ерни аукционсиз олишга ҳаққи бўлиб, бўш ер участкалари мавжуд бўлмаган ҳолатларда, у электрон навбатга киритилади. Бунда, навбатни интернет орқали кузатиб бориш имконияти яратилиши лозим. 

Изоҳ 2
Qosim

2019-04-15 17:20:23

Auksionda yutib olingan yerga uy joy qurish uchun qanday xujjatlar talab qilinadi? Javob uchun oldindan rahmat.

Qosim Hamroyev surxondaryo viloyati

2019-04-15 17:22:46

Auksionda yutib olingan yerda uy joy qurish uchun qanday xujjatlar kerak boladi.

Изоҳ қолдириш