Анонс: нега ўзбек олими жаҳон банкининг 140 минг АҚШ доллар гранти билан тақдирланди?

Фото: mahalladosh.uz
Фото: mahalladosh.uz

Нега ўзбек олими жаҳон банкининг 140 минг АҚШ доллар гранти билан тақдирланди?

Дунёни гўзаллик қутқаради, деган машҳур иборани Андижон давлат университети профессори Райимжон Алиев ўзгача талқин қилади. Унинг фикрича, энг ноёб назокат ва нафосат бу – фандаги кашфиётдир. Бугун айнан инновацион лойиҳалар, илғор ишланмалар ва ихтиролар давридир. Шу боис ҳам таниқли физик-математик энг аввало халқ хўжалиги ривожига самарали таъсир кўрсатадиган, иқтисодий самарадорлиги юқори бўлган ноёб ихтиролар устида бош қотирмоқда.

Профессор Р.Алиевнинг саъй-ҳаракатлари билан Андижон давлат университети Россиянинг Новосибирск, Владивосток, Воронеж, 2014 йилдан буён эса АҚШнинг Колорадо ва Калифорния университетлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатган. Шунингдек, Германия, Швеция, Италия ва Болгария каби давлатларнинг етакчи университетлари билан илмий алоқалар мустаҳкамланмоқда.

Куни кеча Райимжон Жаҳон банкининг 140 минг АҚШ доллари ҳажмидаги молиявий гранти билан тақдирланди.  Ушбу молиявий рағбат айнан қайси халқаро лойиҳаси, ихтироси учун ажратилгани ва профессорнинг халқаро, самарадорлиги юқори изланишлари ҳақида “Mahalla” газетасининг келгуси саҳифаларида танишишингиз мумкин.

 

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш