Хусусий ва пулли йўлларнинг фарқи борми?

— Яқинда пулли ва хусусий йўллар ҳақида ўқиб қолдим. Айтинг-чи, улар қандай жиҳатлари билан бир-биридан фарқланади?

Фаррух ЭРМАТОВ.

Тошкент шаҳри.

Аслиддин ЎРОҚОВ,

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти «Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш»  кафедраси мудири, техника фанлари номзоди, доцент:

— Маълумки, дунёнинг бир қатор мамлакатларида кўплаб тадбиркорлар катта ер майдонларига эгалик қилади. У ўз ҳудудидан ўтувчи ички йўлларни таъмирлагач, йўналишдан тижорий ёки фақатгина ўзи ва тадбиркорга тегишли корхона ва ташкилотларнинг хизмат автотранспортлари ҳайдовчилари фойдаланиши мумкин. Бундай йўллар хусусий йўллар дейилади.

Пулли йўллар эса шерикчилик ёки тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан қурилиши мумкин. Агар лойиҳа икки томон ҳамкорлигида бунёд этилган бўлса, шартнома бўйича йўлдан фойдаланиш муддати узайтирилиши ёки бутунлай давлат ихтиёрига топширилиши мумкин.

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш