Қуёнчилик: кам маблағ, кўп гўшт ва мўмай даромад

Фото: Mahalladosh
Фото: Mahalladosh

Андижон туманидаги Ёрбоши қишлоғининг “Чорбоғ” маҳалласида яшовчи Бобурбек Маллаев олий маълумотли иқтисодчи, тадбиркор. Бир зумда фойда-зиённинг ҳисоб-китобини чиқарадиганлардан.

Дастлаб шунчаки қизиқишдан бошланган иш миллионлаб сўм фойда келтирадиган тадбиркорликка айланди. Иш бошида Қозоқистондан келтирилган 8 турдаги наслли қуёнларнинг сони шу кунларда 100 бошга етган.

— Тез кўпаядиган, мўйнаси харидоргир ушбу наслли қуёнларни маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш борасида ветеринар-мутахассислар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда, — дейди Б.Маллаев. — Келгусида қуён гўшти ва мўйнасини ўзимизда қайта ишлаб, экспортга йўналтиришни режалаштирганмиз.

Айни кунларда изланувчан тадбиркор Хитойдан озуқа тайёрлаш дастгоҳини келтириб, омухта ем тайёрлашни йўлга қўймоқчи.

Маълумот учун: қуён гўшти парҳезбоп маҳсулотлар сирасига киради. Унинг таркиби 90 фоиз оқсиллардан иборат бўлиб, юмшоқлиги, ёғ ҳамда холестерин моддасининг камлиги учун тиббиётда ҳам кенг қўлланилади. Унинг жуни — момиғи эса иссиқни сақлаш хусусиятига кўра, қўй жунидан бир неча баробар устун туради. Қуён терисидан оёқ кийимлар, сумкалар, қўлқоп ва бошқа маҳсулотлар тайёрлашда фойдаланилади.

Анваржон ҲАЛИМОВ.

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш