Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдан ватандошларимизни олиб келишда юзага келган қийинчиликларни маълум қилди

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Тошкент вилоятида бўлиб турган давлатимиз раҳбари фаоллари билан йиғилишда  «Меҳр» операциясига тўхталиб ўтди
 
- Мана, 156 нафар юртдошимизни Яқин Шарқда уруш бўлаётган жойдан олиб келдик. Хўш, улар нима учун кетган? Аҳволимиз ҳароб бўлгани учун, шароит бўлмагани учун кетган. Лекин у ерда нима бўлди? Хотин-қизларимизни сотишди, бешта бола бешта отадан, 14 ёшли қиз туққан. Шу ҳолат бизга ярашадими?
 
Уларни Ватанга олиб келиш жуда қийин бўлди. Қанча давлатлар билан гаплашдик. Самолётни у ёққа қўндириш, террористларнинг қўлидан олиб чиқиш осон эмас. Лекин қайтардик - нима бўлгандаям улар бизнинг ватандошимиз.  Энди нима қилиш керак? Нуронийлар, жамоатчилик қаёққа қараяпти? Ким буни тушунтиради? Бундай нарсалар ҳаммамизни ўйлантириши, қийнаши керак, - деди Президент.
Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш