Ҳаракатланиш давомида ҳайдовчи телефондан фойдаланса қандай жазо қўлланилади?

Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши "Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси"нинг 128-моддасига кўра, энг кам иш ҳақининг уч баравари (608 минг 190 сўм)  миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

энг кам иш ҳақининг тўрт баравари (810 минг 920 сўм)  миқдорида жарима солишга;

ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Изоҳ 1

Изоҳ қолдириш