100 ёшга тўлганлар учун қандай имтиёзлар бор?

— Бобом яқинда 100 ёшга тўлдилар. Бундай улуғ ёшга етганлар учун қатор имтиёзлар кўзда тутилгани ҳақида эшитгандим. Шу ҳақда маълумот берсангиз.

Нодира АСАДОВА,

Самарқанд вилояти.

Ихтиёр СОРИЕВ,

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Жомбой тумани бўлими етакчи мутахассиси:

Президентнинг “Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўлаш белгиланган.

Бунда фуқароларнинг пенсиясига қўшимча тўлов шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар ойда ариза тақдим этмасдан қўшиб тўланади. Қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар, амалга оширилади. Фуқаро томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган қўшимча тўловнинг ҳисобланган суммаси ўтган вақт учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда, охирги 12 ой учун бир йўла тўланади.

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш