Гаровсиз кредит борми?

Кредит олиб, тадбиркорликни йўлга қўймоқчиман. Лекин бунинг учун гаровга қўядиган мулким ҳам, кафил бўладиган одам ҳам йўқ. Кредитни қандай олсам бўлади?

Лобар ЭРГАШЕВА.

Қарши тумани

Фарҳод ЁДГОРОВ,

Халқ банки Қашқадарё вилоят бошқармаси кредит бўлими бошлиғи:

— Мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустахкамлаш сохасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон билан тартибга солинади.

Фармонга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шахсий томорқа участкаларида маҳсулот етиштириш ва тикувчилик билан шуғулланиш учун банклар томонидан туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан бериладиган тавсиянома асосида аҳолига 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан энг кам иш ҳақининг 150 баравари миқдоригача йиллик 8 фоиз ставкада 3 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.

Бунда банклар ички кредит сиёсатига мувофиқ, қарз олувчиларга таъминот турларидан бирини (гаров, кафил, суғурта полиси) талаб қилинади. Мазкур микрокредитлар кредит эвазига сотиб олинаётган асбоб-ускуналар (хизматлар) етказиб берилгандан сўнг пул ўтказиш йўли билан ажратилади.

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш