Шоирга келар ҳавасим!

Устоз  шоир  марҳум Муҳаммад Юсуф  хотирасига  бағишланади.

Мафтун  бўлиб  севиб ўқидим,

Муҳаммаднинг  ўткир   нафаси.

Юрагимдан  буткул жой олди,

Қаламимни келди ҳаваси.

 

Ижодига  назар  ташласам,

Ўзи каби содда,беғубор.

Юртдан узоқ ҳеч кетолмади,

Ватан  ишқи  бўлди  ифтихор.

 

Шоир  асло ҳеч  ўлган  эмас,

Мангу  яшар  ёзган  шеърида.

Ўзбек  эли ҳеч  унутмайди,

Ардоқлайди  қалбин  қўрида.

 

Кимга  оми, содда  кўринар,

Кўз  ёш тўкиб битган  байтларим.

Шоир  шеъри  менга  куч бўлди,

Оғриқ,  азоб чеккан  пайтларим.

Марҳабо КАРИМОВА,

Қашқадарё вилояти Китоб тумани, Оёқчи қишлоғи.

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш