Сенат қўмиталарининг мажлислари бўлиб ўтди

2019 йил 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида парламент юқори палатаси қўмиталарининг мажлислари бўлиб ўтди.

Уларда Сенатнинг йигирма биринчи ялпи мажлиси кун тартибига киритилган масалалар кўриб чиқилди.

Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 2019 йил иккинчи чорагидаги ижросига доир ҳисоботини дастлабки тарзда муҳокама қилди.

Олий Мажлис Сенатининг қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқар экан, Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисида мажбурий равишда ва ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим бўлган фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқдилар.

Йиғилишда кўтарилган масалалар билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати сайтида батафсил ташишингиз мумкин

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш