Халқаро ҳунармандчилик фестивали давом этмоқда

Айни кунларда Қўқон шаҳрида биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтмоқда.

Фестивалда Республикамизнинг 153 туманидан ҳунармандчиликнинг 34 йўналиши бўйича 1 116 нафар ҳунарманд ва 87 нафар ташкилотчилар қатнашмоқда. Шунингдек, 78 та давлатдан ҳунармандчиликнинг 29 та йўналиши бўйича 191 нафар хорижлик ҳунармандлар ташриф буюрган. Шу билан бирга, фахрий меҳмон сифатида 38 нафар юқори мартабали хорижлик давлат арбоблари ва олимлар иштирок этиши кутилмоқда.

Эътиборли жиҳати, Жаҳон ҳунармандчилик Кенгашининг 2019 йилнинг 23 июлидаги қарорига кўра, Қўқон шаҳрига ёғоч ўймакорлиги бўйича Ҳунармандчилик шаҳри мақоми берилган. Шу кунгача жаҳоннинг турли мамлакатларидаги 35 та шаҳар мазкур мақомга сазовор бўлган. Қўқон шаҳри МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб ушбу рўйхатга киритилди.

Фейстивал жараёнлари билан  бу ерда танишиб боришингиз мумкин.

Халқаро ҳунармандчилик фестивали 15 сентябрга қадар давом этади.

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш