“TASHKENT BOOK FEST – 2019” — I Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркасидан фоторепортаж

Фото: Mahalladosh
Фото: Mahalladosh

Пойтахтимизда бугун ўз ишини бошлаган  “TASHKENT BOOK FEST – 2019” — I Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси кўплаб китобхонларни бир масканга тўплади

Катта шодиёна, китоб байрами шукуҳида ташкил этилган ушбу халқаро кўргазма китоб ва мутолаани тарғиб этиш, халқимиз вакилларини чет мамлакатлари, жаҳон адабий-бадиий, илмий нашрлари билан таништириш ҳамда китобхонлик тарғиботи борасидаги халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида ўтказилмоқда. Унда иштирокчилар мамлакатимиздаги энг қадимий қўлёзмалар билан биргаликда, замонавий электрон китоблар ҳамда турли хорижий нашрлар билан танишиш баробарида айримларини харид қилиш имконига эга бўлмоқда.

Кўргазмада нафақат, турли босма маҳсулотлар, балки ҳатотлар ва саҳҳофлар санъатидан ҳам баҳраманд бўлиш, бадиий академиянинг китоб графикаси ҳамда абру ёзуви мутахассисларининг маҳорати, иш жараёнини, шунингдек, Қўқон ва Самарқанд қоғозларини тайёрлаш жараёнини кузатиш имкони яратилди.

 

Айтиб ўтиш ўтиш жоиз Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган ушбу йирик маданий тадбирда етти мамлакат — Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Корея, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Туркия давлатдан 16 та нашриёт ва китоб савдо ташкилотлари ҳамда мамлакатимиздаги 30 дан ортиқ давлат ва хусусий нашриёт ва китоб савдо ташкилотлари ўз павилонлари билан қатнашмоқда. Кўргазма якунида улар “Энг яхши тақдимот”, “Энг яхши павилон” каби турли номинациялар бўйича тақдирланади.

Катта таассуротларга бой бўлаётган китоб кўргазмаси 4 октябрь куни ўз фаолиятини якунлайди.

Санжар ЭШМУРОДОВ,

Ғуломжон Хидиров

Mahalla

 

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш