“Меҳробдан чаён” инглиз тилига таржима қилинди

Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори Илҳомжон Тўхтасинов ёзувчининг “Меҳробдан чаён” романини ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Асар таржимаси АҚШлик мутахассис Питер Барсум томонидан таҳрир қилинди. 

Маълумот учун, И.Тўхтасинов ўзбек-инглиз таржима амалиёти билан шуғулланиб, шу кунга қадар Алишер Навоий ғазаллари, Абдулла Қодирий, Примқул Қодиров, Одил Ёқубов, Тоҳир Малик романлари ҳамда Ғафур Ғулом қиссаларини инглиз тилига таржима қилган.

 “Меҳробдан чаён” романининг инглиз тилидаги талқини тез кунларда китобхонларга тақдим қилинади.

Изоҳ 1
Mohichehra

2019-10-09 14:42:00

Зўр янгилик бўпти

Изоҳ қолдириш