Шавкат Мирзиёев «Olmazor business city» мажмуасига ташриф буюрди

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида барпо этилаётган «Olmazor business city» мажмуага ташриф буюриб, бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар берди

- Уйлар сонини кўпайтириш, энергияни тежаш орқали турар жойлар нархини арзонлаштириш керак. Бунинг учун қурилиш материаллари, базальт толаси ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириб, ҳар бир ҳудудга етказиб бериш зарур, - деди Шавкат Мирзиёев. 

Бинокорлик ишларининг бориши, ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилди. Қурилишда маҳаллий материаллардан фойдаланилаётгани, уйлар ҳам тўлиқ юртимизда ишлаб чиқарилган маиший техника ва мебеллар билан жиҳозланиши таъкидланди. 

 - Қуриш бу биринчи қадам. Асосийси - малакали эксплуатация. Уйларга, одамларга сифатли хизмат кўрсатиш, муҳандислик ускуналаридан самарали фойдаланиш зарур, - деди давлатимиз раҳбари қурувчи ва мутасаддилар билан суҳбатда.

Шу ерда Олмазор тумани фаоллари билан ҳам мулоқот бўлди.

 


Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш