Аудиоёзув билан жиноят иши қўзғатиш мумкинми?

– Бир аёл мендан пул олган эди, лекин ҳозир тан олмаяпти. Менда унинг пулни олганлигини тасдиқловчи аудиоёзув бор. Бу ҳолатда жиноят иши қўзғатиш мумкинми? Мазкур ҳолат бўйича кимга мурожаат қилишим керак?

О.НОСИРОВ.

Тошкент вилояти.

Амрулло АҲМЕДОВ,

Тошкент шаҳар адвокатлар палатаси бўлим бошлиғи:

– Ушбу ҳолатда сиз тегишли ариза билан ички ишлар органларига мурожаат қилишингиз лозим. Қонунчиликка мувофиқ, жиноят иши қўзғатишнинг сабабларидан бири шахсларнинг аризаларидир. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва ваколатли мансабдор шахс ўз ваколатлари доирасида жиноят содир этилганлиги тўғрисида сабаб ва етарли асослар мавжуд бўлган барча ҳолларда жиноят ишини қўзғатиши шарт.

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш