Ҳуснбузардан қандай қилиб халос бўлиш мумкин?

— Юзим ёғли, ҳуснбузарлар тошиб туради. Асоратлари ҳам қолиб кетган. Косметологга бормоқчи бўлдим, аммо юз теримга зарари борми деб қўрқаман. Айтинг-чи, ҳуснбузарлардан қандай қилиб халос бўлиш мумкин?

Гулноза МИРЗАЕВА.

Фарғона вилояти.

Дилноза АҲМЕДОВА,

косметолог:

— Ёғли юз терисида ҳуснбузарлар пайдо бўлса, уларни сиқиш ёки устини шилиш мумкин эмас. Бу билан ҳуснбузар ўрнида доғ пайдо бўлиши мумкин. Доғларни кетказишда аччиқ бодом ёғи ёки ерқалампир (хрен) томирини гўшт қиймалагичдан чиқариб, юзга суртилади. Бу муолажаларни 10 кун давомида кечки маҳал бажариш лозим.

Ҳуснбузарларни йўқотишда аччиқтошли суртмалар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Улардан фойдаланаётганда пахтали тампонни тошма устига қаттиқ босманг. Кунора кўк чой ёки мойчечак дамламалари (1 ош қошиқ мойчечак гули+200 гр. қайнаган сув) билан навбатма-навбат юзингизни артинг. Бу муолажани кечки маҳал бажариш мақсадга мувофиқ. Косметологга неча марта бориш юз терисидаги ўзгаришларга боғлиқ. Аммо уй шароитида тўғри парваришлашни билсангиз, бунга ҳожат ҳам қолмайди.

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш