Тошкент шаҳридаги Янги йил тадбирлари қайси масканларда ўтказилади?

Жорий йилнинг 22 декабридан 2020 йилнинг 8 январигача Тошкентдаги 14 та жойда Янги йил байрам тадбирлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

   ▪️ - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда “Hayatt Regency” меҳмонхонасининг олди майдонида;
   ▪️- Шайхонтоҳур туманидаги “Анҳор Локоматив” боғида;
   ▪️- Шайхонтоҳур туманидаги “Наврўз” боғида;
   ▪️- Чилонзор тумани Алгоритм даҳасидаги “Roison Electronics” корхонаси олд майдонида;
   ▪️- Яккасарой туманидаги Пушкин майдонида;
   ▪️- Бектемир туманидаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг олд томонида;
   ▪️- Мирзо Улуғбек туманидаги Бобур номидаги “Эко-боғ” ҳудудида;
   ▪️- Мирзо Улуғбек туманидаги “Central park” ҳудудида;
   ▪️- Сергели туманидаги “Green park” ҳудудида;
   ▪️- Учтепа туманидаги “Фарҳод” деҳқон бозорининг Кичик халқа йўлидаги тураргоҳи ҳудудида;
   ▪️- Юнусобод туманидаги Тошкент ҳайвонот боғи олд майдонида;
   ▪️- Яшнобод туманидаги “Ашхобод” маданият ва истироҳат боғи ҳудудида;
   ▪️- Яшнобод туманидаги Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат марказида;
   ▪️- Чилонзор туманидаги “Humo arena” муз саройининг олд майдонида.

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш