Маҳалланинг раиси

Элда назарга тушган,

Иши роса юришган.

Тажрибали у ишчан

Маҳалланинг раиси.

 

Тўйлар бошида турар,

Элини бошлаб юрар,

Яқиндан кўмак берар,

Маҳалланинг раиси.

 

Бўлса бирор можаро,

Унга топади чора,

Хабар олар кун ора,

Маҳалланинг раиси.

 

Низоси бор ёшларни,

Қовуштирар бошларни,

Ҳатто бағри тошларни,

Маҳалланинг раиси.

 

Ёлғон сўз сўзламайди,

Ўзини ўйламайди,

Ёмонлик кўзламайди,

Маҳалланинг раиси.

 

Маҳалла ота-онанг,

Бор ташвишга ҳамоҳанг,

Ечади бор муаммонг,

Маҳалланинг раиси.

 

Тилида асал новвот,

Шунчун маҳлла обод,

Доим бўлсин саломат,

Маҳалланинг раиси.

Ахматқул БОТИРОВ,

Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани.

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш