Ободликдан аҳоли мамнун

Пойтахтимизнинг Сергели тумани “Ҳалқобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ободонлаштириш ва  бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Равон йўллар ҳудудга кирган кишининг эътиборини тортиши тайин. Кўп қаватли уйлар олди асфальтлангани, нақшинкор қопламалар ётқизилгани бир томондан аҳолига қулайлик яратган бўлса, иккинчи томондан ҳудудни янада кўркамлаштирди.

Йиғинда 24 та кўп қаватли уй, 5161 нафар аҳоли 4 та таълим муассасаси ва 1та ўқув курси, мавжуд. — дейди “Ҳалқобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Сайфиддин Яванов. — Хусусан, кўп қаватли уйларнинг томи янгидан ёпилиб, фасади бўялди, йўлаклар таъмирланиб, дераза ромлари алмаштирилди. Кириш эшикларига рақамли қулфлар ўрнатилди. Йўлакларга уй ва хонадонлар рақами акс этган пештахталар жойлаштирилди.

Маҳалланинг бугунги қиёфасини кўрган одамлар ободликдан мамнун. Айниқса, маҳалла юзига доғ бўлиб турган гаражлар ўрнида янги машиналар тураргоҳи, 4 та болалар майдончаси бунёд этилаётгани барчани бирдек қувонтирди. Ҳудуднинг хар бир кўчалари тунги ёритгичлар билан таъминланган, 200 та кузатув камералари ўрнатилгани ҳудуд хавфсизлигини таъминлашда қўл келаётир.

Шунингдек, тадбиркорлар томонидан  қурилган, аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун янги озиқ-овқат дўкони, гўзаллик салони, ателье, қассобхона, новвойхона ва пойафзал таъмирлаш устахоналари аҳолига кенг қулайлик яратилмоқда.

Сирасини айтганда, ҳудуддаги ўзгаришлар билан танишиб, ана шундай гўзал маҳаллалар кўпайишини истайсан киши. Зеро, бу каби эзгу ислоҳотлардан кўзланган асл мақсад ҳам аён: одамларни рози қилиш, уларга муносиб турмуш шароитлари яратишдир.

Ғулом ХИДИРОВ

 “Mahalla

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш