Марказий банк фуқароларга мурожаат йўллади

Марказий банк пластик карталардан фойдаланганда уларни спирт билан артиб туришни тавсия қилди.

Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, тўловларни амалга оширишда нақд пуллардан фойдаланиш вирус тарқалишига олиб келувчи каналлардан бири эканлигини инобатга олган ҳолда:

 тўловларни нақд шаклда амалга ошириш ва қабул қилишдан чекланиш;

 нақд пулсиз (шу қаторда контактсиз тўлов карталари орқали) ҳисоб-китоблардан кенг фойдаланиш ва фойдаланилган банк картасини тиббиёт спирти ёки бошқа антисептик воситалар билан артиб, дезинфекция қилиб туриш;

шунингдек, тўловларни амалга оширишда имкон қадар банкларнинг масофавий хизматларидан, жумладан, интернет-банкинг, мобил иловалари ҳамда тўлов ташкилотларининг дастурларидан кенг фойдаланиш тавсия қилинди. 

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш