Наманганда янги нефт кони ишга тушди

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан олиб борилган ишлар натижасида Наманган вилояти Косонсой туманидаги Тергачи қишлоғида янги нефт қудуғи иш бошлади.

«Андижоннефт» АЖ томонидан «Тергачи» 25-сонли қудуғида бурғулаш ишлари учун лойиҳалаштириш ва қудуқ нуқтаси қўйилган эди. 2020 йил 23 март куни ишчилар 4700 метр чуқурликда бурғулаш ишларини олиб боришди ва якунда ушбу қудуқдан нефт олина бошланди.

Маълумотларга кўра, иш фаолияти бошланганига бир кун бўлишига қарамай ушбу қудуқдан, кунлик 17 тонна нефт олинишига эришилган.

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш