Маҳалла кеча ва бугуни

Навоий вилояти Навоий шаҳридаги “Жанубий” маҳалла фуқаролар йиғинига 2019 йил 12 май куни  Рахмонов  Рамазон  Холиқович маҳалла раиси бўлди.

Маҳаллада жамоатчилик  асосида “Кексалар  ва Нуронийлар ” гурухи ташкил этилди. Бу гурух маҳалла худудини ободонлаштириш, спорт майдончаларини қайта таъмирлаш, вояга етмаган ёшларни турли тўгаракларга жалб қилиш, эхтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, ахоли ўртасида қадрият ва урф-одатларимизни кенг тарғиб қилиш борасида қатор ишлар бажарилди.

Жанубий кўча 15- уй 14- хонадонда яшовчи 1939 йилда  туғилган фуқаро Тарих фанлари доктори Темиров Ғайбулло НДПИ да кўп йиллар давомида ёш ўқитувчиларни тайёрлаб келмоқда.

Маҳалламиз ёшлари орасида жаҳон чемпионлари ҳам бор. Шоназарова  Мехрибону Сайфуллаева  Малика  Эркиновна,Маҳкамова  Гулиза  Шерзодовна, Маҳкамова  Шахина Шерзодовналар, Орзиқулова  Умида, Иноятов Шахзод, Джураев  Диёрбек, Йулдошева  Бегойим мусобақаларда қатнашиб, фахрли  ўринларни эгаллаган.

“Жанубий” маҳалламиз тўғрисида сўз юритадиган бўлсак, маҳалла фуқаролар йиғини 1994 йил ташкил топган. Маҳалла ҳудудида жами 21 та кўп қаватли уйлар бўлиб, улар ўтган асрнинг ўрталари, илк бор Навоий шаҳрини ташкил этишда биринчилардан бўлиб қурилган. Маҳаллада асосан Навоий шаҳри барпо этилишида фаол қатнашган мухандис–қурувчилар ва уларнинг фарзандлари яшаб келмоқда.

Ўзбек ҳалқи билан бир қаторда рус, украин, белорус, тожик, қозоқ, қирғиз, озарбайжон, грузин, арман, корейс миллатига мансуб фуқаролар аҳил-иноқликда истиқомат қилишади.

Ҳудудда кўплаб саноат, қурилиш ташкилотлари, тиббиёт ва таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилган. Шулардан НКМКга қарашли Геология ва қидирув экспедицияси, Кўп тармоқли тиббиёт маркази, Вилоят Ўсма касалликлар шифохонаси,”Шамс-Навои” фирмаси фаолият олиб бормоқда.

Шу ўринда “Жанубий” маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳам янги биноси қуриб фойдаланишга топширилди. Маҳалла биносида 2,5 минг китоб фондига эга бўлган кутубхона бор. Айни пайтда фаоллар, мактаб ўқувчилари кутубхонага аъзо бўлишган.

Навоий шаҳар “Жанубий” маҳалласи ҳам 2019 йил “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилди. Дастур доирасида маҳаллада катта ҳажмда ободонлаштириш ишлари олиб борилган. Маҳалла ҳудудидаги 21 та кўп қаватли уйларнинг фасад қисми, подъездлар таъмирланди.

Йўл-транспорт тизимини яхшилаш бўйича 3,3 км марказий ва ички йўллар таъмирланилиб асфальтлаш ишлари амалга оширилди. “Обод маҳалла” давлат дастури бўйича маҳалла ҳудудида жойлашган бинолар таъмирланди.

Оилавий ажримлар сони ортиб бориши кенг жамоатчилик эътиборида. Шу жумладан Навоий шаҳар “Жанубий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳузурида ташкил этилган “Кексалар маслаҳати” гуруҳи аъзолари, “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссия”си томонидан қатор амалий ишлар бажарилмоқда. Бунга 12 та оила яраштирилганини, 2 та оила нотинч оилалар сонидан чиқарилганини мисол қилишимиз мумкин.

Энг муҳими юрт тинчлиги, ватан равнақи ва ҳалқ фаровонлиги йўлидаги амалий ишлар давом этаверади.

Навоий шаҳар “Жанубий” МФЙ раисининг

Кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси:

Ғ.Темиров

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш