«Отпуска»да касал бўлсам, таътил узайтириладими?

— Меҳнат таътилидаман, аммо касалли­гим сабабли кеча шифохонага тушиб қол­дим. Бир ҳафтадан сўнг ишга чиқишим керак эди. Айтинг-чи, бундай вазиятда таътил кун­ларини бошқа вақтга кўчирсам бўладими?

Нуриддин КОМИЛОВ.

Тошкент вилояти.

Фаррух ЖЎРАЕВ,

Адлия вазирлиги масъул ходими:

— Ҳа, албатта, бундай ҳолатда меҳнат таътилини узайтиришингиз ёки бошқа муддатга кўчиришингиз мумкин. Меҳнат кодексининг 145-моддасига мувофиқ, ходимлар вақтинча меҳнатга қобилиятсиз­лик даврида таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга.

Яъни агар таътил даврида таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар келиб чиққан ҳолларда таътил тегишли кун­лар сонига узайтирилади ёки ходим билан иш берувчининг келишувига биноан, таъ­тилнинг фойдаланилмай қолган қисми бош­қа муддатга кўчирилади. Бундай ҳолларда ходим таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар тўғрисида иш берувчини хабардор қилиши шарт.

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш