Сайёр қабуллар: навбатдаги манзил Бухоро вилояти бўлди

Мазкур қабуллар Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, шунингдек, 20 га яқин вазирлик ва идоралар мутасаддилари иштирокида ўтказилди.

Мулоқотлар давомида ички ишлар фаолиятига оид, суд қарорлари юзасидан ва прокуратура органларига энг кўп мурожааткелиб тушди. Шунингдек, мазкур қабуллар вилоятда банк тизими, газ ва электр таъминоти, меҳнат ва бандлик, йўлларни таъмирлаш, уй-жой, моддий ёрдам, ижтимоий таъминот, суд қарорлари ижроси ва алимент, соғлиқни сақлаш, кадастр, мактабгача таълим ва халқ таълими масалаларида ҳам ечимини кутиб турган кўплаб муаммолар борлигини очиқ-ойдин кўрсатиб берди.

Масъуллар ўз соҳаси бўйича мурожаатларни тинглаш билан бирга олис қишлоқ ва маҳаллаларга бориб, аҳоли муаммоларини ўрганди.

Бу жараёнда йўллар таъмири билан боғлиқ қатор масалалар ҳам жойида ҳал қилинди. Мурожаатлар асосида 1,8 км. йўлга асфальт қопламаси ётқизилди, 6 км. лой-тупроқ кўчалар тош йўлга айлантирилди.

Бухоролик Жамшид Раҳимов қабулга кўпнинг ташвиши – Чорбакр зиёратгоҳига борадиган автомобиль йўлини таъмирлаш масаласига ечим излаб келди. Мурожаат жойига чиқиб ўрганилгач, шу куннинг ўзида 1 км. йўл таъмирлаб берилди. Вобкент тумани “Работохун” маҳалласи аҳолиси ҳам чанг-у лой йўлларда юришдан қийналиб кетган эди. Айниқса, ёғин-сочинли кунларда бу икки карра азоб бўлар эди. Шу маҳаллада яшовчи Абдураҳмон Фозилов мулоқотлар давомида бу муаммони кўтаргач, масалага ечим топилди. Бир кун ичида Работохун маҳалласининг 1 км. йўлига қум-шағал тўшаб берилди. Жондор тумани “Хумдонак” маҳалла фуқаролар йиғини Қўшработ қишлоғидаги 3,5 минг аҳоли ёзда ҳам, қишда ҳам йўл азобини тортарди. Уларнинг мурожаати жойига чиқиб ўрганилгач, шу куннинг ўзидаёқ ишга киришилди. Куннинг биринчи ярмидаёқ йўлнинг 0,5 км. қисми жорий таьмирланди.

Вобкент ва Жондор туманларидаги қабулларда аҳоли вакиллари масъуллардан икки тумандан Тошкент шаҳрига тўғридан тўғриавтобус йўналишларини очиш масаласида амалий ёрдам сўради. Бу мурожаат Транспорт вазирлиги билан бирга ўрганилиб, ҳал қилинадиган бўлди.

Электр тармоқларидаги муаммолар ўрганилгач, уч кун ичида 3 та трансформатор янгиланди-таъмирланди, 8 та объектда электр энергияси кучланиши меъёрига келтирилди,бир қатор ҳудудларда симёғочлар ўрнига бетон-таянч устунлар ўрнатилди, замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиб берилди.

Бухоро шаҳри Сомий кўчасидаги кўп қаватли 6-уй аҳолиси эса оммавий қабулга ичимлик суви ва том масаласига ечим сўраб келди. Сабаби – бу уйннинг томи таъмирталаб, юқори қаватларга эса сув чиқмас эди. Мурожаатдан сўнг бу муаммони зудлик билан ҳал қилиш чоралари кўрилди. Натижада қисқа вақтда 6-уйнинг том қисмини таъмирлаш ишлари бошланди. Ўрганишлардан сўнг Сомий кўчасидаги бошқа кўп қаватли уйлар ертўласида ҳам сувни юқори қаватларга узатиб берувчи элеваторлар ўрнатиш ишларига киришилди.

Бухоро шаҳрининг Турди Фароғий кўчасидаги 6-,  7-уйлар аҳолисининг мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилгач, уйлар олдидаги таъмирталаб йўлакларни бетонлаштириб берилди.

Олий суд масъулларига мурожаатлардан сўнг 35 та иш назорат тартибида қайта кўриб чиқиладиган бўлди, 5 та даъво аризаси қабул қилиниб, назоратга олинди.

Бош прокуратура масъулларига мурожаатлар натижасида 7 та жиноят иши қўзғатишни рад қилиш бўйича қарор бекор қилинди, 5 та жиноят иши алоҳида назоратга олинди.

Мажбурий ижро бюроси вакиллари 7 та мурожаат бўйича алимент қарздорлигини ундириб берди, мол-мулкни бўлиш бўйича суд қарорлари ижроси таъминланди.

Ички ишлар вазирлиги масъулларига мурожаатлардан сўнг 4 та  ҳолатда терговга қадар текширув ўтказилиши белгиланди, 3 нафар фуқаро ички ишлар тизимига ишга қабул қилинди, 2 мурожаатчи вақтинча рўйхатга қўйилди, 1 нафар собиқ ички ишлар ходими ишга қайта тикланди. Шунингдек, фуқаролиги бўлмаган 6 нафар шахсга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти топширилди, 11 нафар фуқаронинг паспорти янгилаб берилди.

Марказий банк масъулларига мурожаатлардан кейин тадбиркорлик субъектларига 261,6 млн. сўм кредит ажратилди; қатор мурожаатчиларнинг кредит муддатлари узайтириб берилди.

Кадастрмасаласи бўйича мурожаатлар асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож 9 нафар фуқаронингкадастр ҳужжатларирасмийлаштириб берилди, 3 та ҳолатда тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер участкалари аукционга чиқарилди.

Мулоқотлар мобайнида кўплаб ижтимоий масалаларга ҳам ечим топилди. Дейлик, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда бошқа масъул ташкилотларга мурожаатлардан кейин уй-жойсиз қийналиб юрган 4 та оила оилавий ётоқхонадан турар-жой билан таъминланди, 25 нафар инсонга моддий ёрдам ваозиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарига мурожаатлар асосида оғир аҳволдаги 8 нафар беморга даволаниш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун йўлланмалар ажратилди, 30 нафардан зиёд эҳтиёжманд инсонлар ногиронлик аравачаси, протез-ортопедия воситалари, дори-дармонлар билан таъминланди.

Иш масаласида мурожаат қилган 39 нафар фуқаро доимий иш жойига эга бўлди, 3 та ҳолатда ойлик иш ҳақлари ундириб берилди.

Мактабгача таълим вазирлиги масъуллари 450 ўринли 18 та оилавий, давлат хусусий шерикчилик асосида 200 ўринли 2 та мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилиш бўйича келишувларни имзолади. Бу билан 66 нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминлашга эришилади.

Халқ таълими вазирлиги мутасаддиларига мурожаатлар асосида эса 12нафар фуқарохалқ таълими тизимига ишга қабул қилинди, қатор мактаблардаги интернетга уланиш, тўгарак ташкил қилиш каби муаммолар ҳал қилиб берилди.

Қисқа айтганда, Бухоро шаҳри, Вобкент, Ромитан ва Жондор туманларидаги оммавий қабулларда  1 минг 554 та мурожаат асосида 1 минг 584 та масала кўриб чиқилди. Уларнинг 847 тасига жойида ечим топилиб, ҳал қилинди.132 та мурожаат эгаларига тушунтириш берилди,  605 та мурожаат бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

Вазирлик ва идоралар, сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилот ва корхоналар масъулларига назоратга олинган ҳар бир мурожаат қонун доирасида атрофлича ўрганилиб, амалда ҳал қилиниши юзасидан қатъий топшириқ берилди ва шахсий жавобгарлик юклатилди.

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш