"Фойдаланмаган таътилларим куйиб кетадими?"

МЕНДА САВОЛ БОР...

"Фойдаланмаган таътилларим куйиб кетадими?"

— 10 йилдан бери тиббиёт соҳасида ишлайман. Охирги 4 йилда меҳнат таътилига чиқмаганман. Ишдан бўшайдиган бўлсам, фойдаланилмаган таътилларим “куйиб” кетадими?

Нурали ИЗЗАТОВ.

Сурхондарё вилояти.

Руслан МУҲАММАДИЕВ,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Юридик бўлим бошлиғи:

— Меҳнат кодексининг 151-моддасида меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши белгилаб қўйилган. Олий суднинг 1998 йил 17 апрелдаги “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида”ги 12-сон Пленум қарори 48-бандида ҳам шунга эътибор қаратилган.

Демак, сиз билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда (бунда меҳнат шартномаси қайси асосга кўра бекор қилиниши масаланинг моҳиятини ўзгартирмайди), сизга фойданилмаган барча асосий ва агар бўлса, қўшимча таътиллар учун тегишли миқдорда пуллик компенсация тўланиши лозим.

Изоҳ 0

Изоҳ қолдириш